Жамият

Қизини айиқ олдига ташлаган аёл судда жавоб беришга қодир эмас

© SputnikМедведь Зузу из Ташкентского зоопарка
Медведь Зузу из Ташкентского зоопарка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аёл умрбод руҳий ҳаста бўлгани туфайли тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Қизини айиқлар вольерига ташлаб юборган аёл тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқлар вольерига ташлаб юборган аёлга қўзғатилган жиноят иши унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этишлик учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.
Судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизалари хулосаларига кўра, аёл умрбод руҳий ҳасталик билан бетобланиб келгани, руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг бошида аёл киши ёз қизалоқни Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқлар вольери ичига ташлаб юборган эди. Шундан сўнг қизалоқ бир неча кун давомида шифохонада даволанган, кейин қариндошларининг уйига олиб кетишига рухсат беришган.
Янгиликлар лентаси
0