Иқтисод

Сирдарёда Япония ва Франция билан ҳамкорликда ИЭС қурилади

© Unsplash / Andreas FelskeТЭС, иллюстративное фото
ТЭС, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Станция қурилиши давомида 2 500 нафар, ишга тушгач эса 120 нафар янги иш ўрни яратилади.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Сирдарёда қуввати 1 600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станцияси қурилади. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Лойиҳа доирасида Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрида 55 гектар майдонда замонавий “H-class”даги қўшма циклда ишлайдиган газ ва буғ турбинали иссиқлик электр станцияси қурилиши режалаштирилган. У 2026 йилнинг январь ойида ишга туширилиши кутилмоқда.
Лойиҳанинг йиллик электр энергия ишлаб чиқариш қуввати 12 млрд кВт.соатни ташкил этади. Станциянинг фойдали иш коэффициенти 60%дан юқори бўлади ва бунинг натижасида йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Станция қурилиши давомида 2 500 нафар, ишга тушгач эса 120 нафар янги иш ўрни яратилади.
Ушбу инвестиция лойиҳаси доираси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва EDF (Франция) Nebras Power (Қатар) ва Sojitz (Япония) компаниялари консорциуми ўртасида имзоланган. Янги лойиҳа Ҳужжат Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Консорциум вице-президенти Беатрис Буффон хоним ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси Дадажон Исақулов томонидан имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0