Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентАбдулазиз Исроилов
Абдулазиз Исроилов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосарлигига тасдиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари –Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Тайинловга қадар Исроилов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази бош директори ўринбосари бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида 2020 йилдан буён ҳоким ўринбосари – Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мухтор Муҳитдинов лавозимидан озод этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0