Жамият

Уч кунда етти миллиард сўмлик авторақамлар сотилди

© ГТК УзбекистанаПоддельные автономера
Поддельные автономера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Онлайн савдога қўйилган авторақамларнинг умумий сони 30 мингдан ошди, уларнинг нархи 54 миллиондан 135 миллион сўмгача.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"да 24 – 27 март кунлари онлайн аукцион орқали 3 137 та авторақам сотилди. Бу ҳақида ЎзРХТБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 4,4% биринчи тоифадаги авторақамларга, 10,7% иккинчи, 12,1% учинчи, 13,6% тўртинчи, 19,3% бешинчи ва 39,8% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, авторақамлар avtoraqam.uzex.uz сайтида шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилмоқда. Хозирда онлайн савдога қўйилган авторақамларнинг умумий сони 30 мингдан ошди. Шундан буюртма рақамлар 4 тага тенг бўлиб, уларнинг бошланғич нарҳи 54 миллиондан 135 миллион сўмгача баҳоланган.
Маълумот ўрнида, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи —Давлат бюджетига, 20 фоизи —Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Янгиликлар лентаси
0