Хусусий клиникалар ҳам йўлланма асосида хизмат кўрсата бошлайди

© freepik.com/senivpetroPharmasict serving customer at drug store
Pharmasict serving customer at drug store - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Ушбу йилининг 15 майидан бошлаб хусусий клиникалар ҳам йўлланма асосида хизмат кўрсата бошлайди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги президент матбуот хизматига асосан.
Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди. Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди, - дейилган хабарда.
Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.
Эслатиб ўтамиз, 28 март куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв тиббиёт соҳасидаги айрим муаммоларни танқид қилган эди. Хусусан давлат раҳбари “ордер” тизимида мавжуд муаммоларни санаб ўтган эди. Президент айтишига кўра, ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган. Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяган.
Янгиликлар лентаси
0