Бухородаги тарихий боғда товус патини юлиб олган қизнинг онаси жазога тортилди

© varandejКомплекс "Ситораи Мохи хосса" в Бухаре и павлины
Комплекс Ситораи Мохи хосса в Бухаре и павлины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Oбуна бўлиш
Бухорога саёҳатга келган қиз тарихий боғдаги товус патини юлиб олди. Натижада унинг онаси жавобгарликка тортилди.
ТОШКЕНТ, 30 март — Sputnik. Бухородаги "Ситораи Моҳи хосса" тарихий музей мажмуасидаги боғда саёҳатга келган қиз товус патини юлиб олган қизнинг онаси жавобгарликка тортилди, деб хабар қилмоқда Ички ишлар бошқармаси.
“Ҳолат юзасидан вояга етмаган О.Х.нинг онаси Г.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган”, дейилади хабарда. Бундай қонунбузарлик учун БҲМнинг бир бараваридан беш бараваригача жазо тайинланиши мумкин.
Бироз олдин ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг “Ситораи Моҳи хосса” тарихий музей мажмуасида саёҳатга келган қиз товус патини юлиб олгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди.
Видеолавҳа Бухоро шаҳар ИИВ томонидан ўрганиб чиқилган ушбу қонунбузарлик ҳодисаси 26 март куни Ғиждувон туманидан саёҳатга келган вояга етмаган қизлар О.Х. томонидан содир этилгани аниқланган. О.Х. музей ҳовлисида юрган товуснинг икки дона патини юлиб олган.
© varandejКомплекс "Ситораи Мохи хосса" в Бухаре и павлины
Комплекс Ситораи Мохи хосса в Бухаре и павлины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Комплекс "Ситораи Мохи хосса" в Бухаре и павлины
Ситораи Моҳи хосса мажмуаси - Бухоро амирларининг ёзги саройи бўлиб в 1826 - 1860 йиллар орасида қурилган. Мажмуада бир неча ҳашаматли бинолар, ёзги айвонлар ва сарой атрофида жойлашган шинам боғ ва ҳовуз бор. Товуслар - Ситораи Моҳи хосса боғининг рамзи. Ушбу қушлар Амир Олимхон даврида ҳм бўлган. Бугунги кунда мажмуада амалий санъат музейи ҳам жойлашган.
© varandejКомплекс "Ситораи Мохи хосса" в Бухаре и павлины
Комплекс Ситораи Мохи хосса в Бухаре и павлины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Комплекс "Ситораи Мохи хосса" в Бухаре и павлины
Янгиликлар лентаси
0