Иқтисод

Давлатнинг “олтин акция” ҳуқуқи бекор қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПисьменные принадлежности
Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи - "олтин акция" бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Давлатнинг айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи “олтин акция”га оид нормалар қонунчиликдан чиқариб ташланди. Президент Шавкат Мирзиёев 29 март куни тегишли қонунни имзолади.
Бунндан ташқари,Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва кенгаш корхонанинг бошқарув органи бўлиши мумкинлиги белгиланди.
Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати 1 йилдан 3 йилга узайтирилди.
Юридик шахсларнинг устав фондида камида 5 фоиз улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 10 фоиз эди.
Янгиликлар лентаси
0