ФХХ Россия ҳудудида 60 нафар украин миллатчилари тарафдорларини қўлга олди

© Sputnik / ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишФСБ РФ пресекла деятельность террористической организации
ФСБ РФ пресекла деятельность террористической организации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Oбуна бўлиш
Украина Махсус хизмати ходими Россия ҳудудида террорчилик уюштириш мақсадида ёшлардан иборат миллатчи гуруҳлар фаолиятини ташкил қилган.
ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Федерал Хавфсизлик хизмати ходимлари Россиянинг турли вилоятларида 60 нафар украин миллатчилари гуруҳи аъзоларини қўлга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра "М.К.У" номли украин неонацистлари гуруҳи вакиллари Россиянинг 23та ҳудудида аниқланган. Уларнинг фаолияти Украина Хавфсизлки хизмати ходими Егор Краснов томонидан бошқариб турилган. Уларинг мақсади - Россия ҳудудида оммавий қотилликлар уюштириш, экстремистик жиноятлар амалга ошириш бўлган.

Қўлга олинган фуқароларда ноқонуний сақланаётган ов қуроллари, қўлбола ясалган ўқотар қуроллар топилган. Уларнинг ёнидан топилган электрон ахборот воситаларида ўзлари ўтказган экстремистик фаоллик акцияларининг фото ва видеоёзувлари, шунингдек янги ходимларни ёллаш йўриқномалари топилган.
Россия ФХХ ходимлари 2021 март ойида ҳам Сочи ҳудудидаги Гележик шаҳрида 13 нафар неонацистларни қўлга олган. Шунингдек, Ярославл, Москва вилояти, Анапа ва Чита шаҳарларида ушбу террорчи ташкилотнинг яширин гуруҳлари аниқланиб қўлга олинган.
Геленджикда қўлга олинганлардан бири айтишига кўра, гуруҳ аъзолари Егор Красновдан теракт тайёрлаш учун йўриқномалар олишган. Ҳужумларни машқ қилиш ниятида улар уйсиз фуқаролар ва бошқа ёшларни калтаклаш орқали орттиришган.
Тергов қўмитаси хабарига кўра, ушбу гуруҳ аъзолари Краснов кўрсатмаларига кўра Россия ҳудудида камида 2та қотиллик содир этишган. Ўтган йилнинг декабрь ойида Россиянинг турли ҳудудларида 106 нафар "М.К.У" аъзолари қўлга олинган эди.
Янгиликлар лентаси
0