Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Лавров Умурзаков билан Украинадаги махсус операцияни муҳокама қилди – Россия ТИВ

© Sputnik / POOLМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров, архивное фото
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ТИВ раҳбари Хитойда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Хитойнинг Тунсу шаҳридаги учрашувда Украинадаги махсус операция ҳамда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди.
“Лавров Сардор Умурзаковни Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга оид махсус ҳарбий операция ҳамда Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар жараёни бориши ҳақида хабардор қилди”, - дейилган Россия ТИВ хабарида.
Таъкидланишича, томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда халқаро ва минтақа кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишган.
“Афғонистондаги вазият ва минтақадаги барқарорли ва хавфсизликни мустаҳкамлашнинг қўшимча чоралари батафсил кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Икки мамлакатнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришга, Россия-Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилигининг юқори суръатини сақлашга бўлган интилиш тасдиқланган.
Хитойда Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг учинчи учрашуви 31 март куни бўлиб ўтади. 2021 йил 20 октябрда Москвада Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви, 27 октябрь куни эса Теҳронда иккинчи учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба берилмоқда. Тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилмаяпти.
Янгиликлар лентаси
0