Жамият

Марказий банк янги олтин ва кумуш эсдалик тангаларини сотувга чиқарди

© PixabayМонеты
Монеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда 15 ва 20 грамм оғирликдаги олтин ҳамда 31,1 грамм оғирликдаги кумуш эсдалик тангалари сотувга чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки янги намунадаги олтин ва кумуш эсдалик тангаларини сотувга чиқарилаётганини эълон қилди.
“Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” мавзуларига бағишланган олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги ҳамда кумушдан тайёрланган 31,1 грамм оғирликдаги эсдалик тангалари 30 мартдан бошлаб сотувга чиқарилмоқда, - дейилади хабарда.
© Цб УзбекистанаЦБ выпустила золотые и серебряные монеты новых образцов
ЦБ выпустила золотые и серебряные монеты новых образцов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
ЦБ выпустила золотые и серебряные монеты новых образцов
Мазкур эсдалик тангалари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади. Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.
Эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0