Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ўта муҳим: Цинк инсон организмида қандай вазифа бажаради?

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишПрофилактика гриппа в ВУЗе Владивостока
Профилактика гриппа в ВУЗе Владивостока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Рух (цинк) моддасис инсон организма деярли барча муҳим моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этади.
Рух (цинк) айнан қандай вазифаларни бажариши, уни қандай тўғри қиабул қилиш ҳақида мақоламизда батафсил танишинг.
Рух (цинк) - иммунитет тизими ишлаши, ҳужайралар метаболизми ва ўсиши, мия фаоллиги ва жароҳатлар тузалишида фаол иштирок этади. Вояга етган киши организмида 2-3грамм миқдорида рух моддаси мавжуд.
Рух моддаси ҳужайралараро кечдиган биокимёвий жараёнларда ўта муҳим аҳамиятга эга. Масалан инсулин гормони таркибида цинк албатта бор, цинк бўлсама А витамини организмга қабул қилинмайди ва суяклар мустаҳкам бўлмайди. Цинк – антивирус, антитоксик аҳамятга эга. Цинк – ҳид ва таъм билишда, ҳомила вояга етишида жуда муҳим.

Рух жинсий ҳаёт учун ҳам ўта муҳим

Эркакларда у энг асосий гормон – тестестерон пайдо бўлиши, жинсий гормонлар ҳосил бўлиши, спетматозоидлар етилиши, простатит касаллигининг олдини олиш учун хизмат қилади.
Аёлларда ҳам цинк гормонал мувозанатни ушлаб туришда, ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойида ўта муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек рухни баъзан – гўзаллик минерали деб аташади, чунки e тери, соч ва тирноқлар соғлиғи учун жавобгар.
Цинкни неча ёшдан бошлаб қабул қилиш мумкин?
Изланишларда айтилишга кўра, цинкни ҳатто эмизикли гзўдаклар ҳам қабул қилиши мумкин. Бир суткада цинк қабул қилиш меъёрлари болалар
0 - 6 ойлик болалар - 2 мг;
7 ой - 3 ёшли болалар - 3 мг;
4 - 8 ёшли болалар - 5 мг;
9 - 13 ёшли болалар - 8 мг;
14 - 18 ёшли - 9 мг;
19 ёшдан катталар - 8 мг.
Цинк қайси озиқ-овқатлар таркибида бор
Организмда рух моддаси етарли бўлишининг энг тўғри услуби - бу тўғри ва соғлом овқатланишдир. Бунинг учун ўсимлик ва гўштли маҳсулотларни доимий истеъмол қилиб туриш керак.
Маҳсуотнинг 100 граммида цинк мидори (мг):
Устрица - 60 мг;
Тухум сариғи - 7,7 мг;
Мол гўшти - 6,9 мг;
Жигар - 5,3 мг;
Қўй гўшти - 5 мг;
“Гауда” пишлоғи - 3,9 мг;
Қисқичбақа - 3,8 мг;
“Моцарелла” пишлоғи - 3,6 мг;
Товуқ гўшти - 2,2 мг;
Калмар - 1,7 мг;
Қизил икра - 1 мг.
Айтиш жоизки ўсимиклар таркибидаги рух моддаси инсон организми томонидан қийинроқ ўзлаштирилади. Рухга энг бой ўсимликлар бу Кунжут (10мг), кўкнор уруғи (9мг), ошқовоқ уруғи (7,8мг), занжабил (7,5), буғдой (7,3), кедр ёнғоғи (6,5), кешбю (5,8), зира (5,5), кунгабоқар уруғи (5,3), бодом (3,3), васаби, қора мурч, чесник, петрушка (1 мг.дан).
Айтиш жоизки овқат билан истеъмо қилингган рух моддасиснинг фақат 20-40% ўзлаштирилади холос. Цинк яхшироқ ўзлаштирилиши учун учун А ва В6 витаминлари билан биргаликда истеъмол қилиш керак. Шунингдек рухни яхши ўзлаштирилишига марганец ва мис ҳам хизмат қилади. Лекин баъзи ҳолларда рухни темир ва кальций витаминлари билан биргаликда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Шу сабабли рухни дори воситаси ёки озиқ-овқат қўшимчаси сифатида қабул қилганда - шифокор-диетолог билан маслаҳат қилган ҳолда истеъмол қилиш энг тўғри йўл бўлади.
Янгиликлар лентаси
0