Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё чемпионатида 5 та олтин медални қўлга киритишди

© Фото: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасиЎзбекистонлик велоспортчилар Душанбедаги Осиё чемпионатида 5 та олтин медални қўлга киритишди
Ўзбекистонлик велоспортчилар Душанбедаги Осиё чемпионатида 5 та олтин медални қўлга киритишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик велоспортчилар Душанбедаги Осиё чемпионатида ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатишди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбеда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича қитъа биринчилигида Ўзбекистон вакиллари жами 8 та, жумладан, 5 та олтин мевалга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Осиё чемпионати 24-29 март кунлари бўлиб ўтди. Унда қитъанинг 23 та давлати иштирок этди. Мусоқабада Ўзбекистон жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатди. Ўзбекистонлик велоспортчилар турнир давомида жами 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга эга чиқишди.
Қайд этилишича, жамоа Осиё чемпионатлари тарихида бу каби муваффақиятли иштирок этмаган эди.
Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик спортчилар:
Олтин медаль:
Аёллар ўртасида жамоавий пойга (Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Шаҳноза Абдуллаева, Анна Куликова)
Анна Кускова, U-20 тоифасидаги индивидуал пойга
Янина Кускова, U-23 тоифасидаги индивидуал пойга
София Каримова, U-20 тоифасида гуруҳ пойгаси
Самандар Султонов, U-20 тоифасида гуруҳ пойгаси
Кумуш медаль:
Алексей Фомовский, U-23 тоифасида индивидуал пойга
Бронза медаль:
Муроджон Холмуродов, катталар ўртасида индивидуал пойга;
Янина Кускова, U-23 тоифасида гуруҳ пойгаси;
Ўзбекистон терма жамоаси ўз натижалари билан умумжамоа ҳисобида Қозоғистондан сўнг иккинчи бўлган
Энди велоспортчилар июнь ойида Ҳиндистонда ўтадиган трек бўйича Осиё чемпионатига ҳозирлик кўришади.
Янгиликлар лентаси
0