Жамият

СамДУ талабаси 9-қаватидан тушиб кетиб вафот этди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Самарқанд Ичики ишлар бўлими дастлабки хулосасига кўра у ўзини 9-қаватдан ташлаган бўлиши ҳам мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Кеча Самарқанд Давлат университети талабаси ётоқхонанинг 9-қаватидан тушиб кетди. Бу ҳақида Zamon информацион дастурида эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, талаба қиз Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган талабалар турар жойининг 9-қаватидан ўзини ташлаб юборган. Қизнинг хонадоши бу ҳолатдан ички ишлар ходимлари келганидан кейин хабар топганини айтиб ўтди. Қайд этилишича, қиз ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган, аммо у 9-қаватга чиқиб ўзини ташлаган. Талаба қиз воқеа жойида вафот этган.
“Талаба қиз қандай қилиб 9 қаватдаги дераза токчасига чиққани, қандай қилиб пастга қулагани аниқ эмас. Балки у ўзини 9-қаватдан ташлаган бўлиши ҳам мумкин”, дея ҳабар бермоқда Вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0