Жамият

Тақиқланган воситалар билан қўлга тушган абитуриентлар 5-7 йилгача четлаштирилиши мумкин

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда тақиқланган воситалардан фойдаланган абитуриентлар учун қонуний чора кўрилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Кириш имтиҳонларида телефон ёки шпаргалка билан қўлга тушган абитуриентлар 5-7 йилгача четлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази (ДТМ) директори Мажид Каримов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ДТМ Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда тақиқланган воситалардан фойдаланган абитуриентлар учун қонуний чоралар кўриш йўллари устида ишламоқда.
Таъкидланишича, абитуриентлар имтиҳонга киритишда бармоқ изи, face-контрол орқали текширилади ва шу орқали улар қаттиқ назоратга олинади.
“Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан абитуриентларнинг имтиҳонда қатнашишини чеклаш масаласи кўриляпти. Бу борада халқаро тажриба ҳам ўрганилган. Тартибни бузган абитуриентлар 5-7 йилгача умуман қабул имтиҳонида иштирок этмаслиги, агар ОТМда ўқиса, талабаликдан четлаштириш масаласини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан қонунийлаштириш йўлларини кўриб чиқяпмиз”, - деди у марказ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Каримов ҳозир кириш имтиҳонларида тартиб бузган, тақиқланган нарсалардан фойдаланган абитуриентлар тест жараёнларидан четлаштирилиши, бироқ уларга бирор қонуний чора кўрилмаслигини қайтд этди. Чунки бунинг учун ҳеч қандай ҳуқуқий-норматив асос йўқ.
Янгиликлар лентаси
0