Жамият

Тошкентда илк бор франчайзинг бўйича форум бўлиб ўтади

© Depositphotos / DragonImagesДеловое сотрудничество
Деловое сотрудничество  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россиялик экспертлар тадбирнинг асосий спикерлари бўлишади. Экспертлар Ўзбекистонда франшиза тармоғи ўсиши салоҳияти камида 1800 % ни ташкил этади деб ҳисоблашади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентда 31 март куни франчайзингга бағишланган “Uzbekistan Franchising Forum” форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Форум ташкилотчиси Ўзбекистон бизнесни ривожлантириш уюшмаси. Тадбирда Ўзбекистонда франчайзинг бозорининг истиқболи, ЕОИИ ҳудудидаги савдо-сотиқнинг долзарб трендлари ва ўзбек брендларини халқаро майдонга олиб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинади.
Экспертлар бирлашмаси ҳисоб-китобига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда франшиза тармоғи ўсиши салоҳияти камида 1800 % ни ташкил этади. Шу боис бу форумга 100 дан ортиқ меҳмонлар ташриф буюришади. Улар орасида Ўзбекистон тадбиркорлари ҳамда ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилувчи франшизани ривожлаштириш экспертлари бор.
Форум ташкилотчиларининг Sputnik мухбирига маълум қилишларича, тадбирнинг асосий спикерлари россиялик экспертлар бўлишади. Улар Россиянинг энг машҳур брендлари билан иш тажрибалари ҳақида сўзлаб беришади. "СДЭК" ҳужжат ва юкларни экспресс етказиб бериш, “33 пингвин” кафе тармоғи, “Додо Пицца” пиццерия тармоғи оператори, Ростовнинг “Хлебци-Молодци” компанияси ва бошқалар шулар жумласидан.
Шунингдек, форум экспертлари масс-маркет соҳасидаги халқаро ритейл билан ҳамкорлик хусусида сўзлаб беришади.
Янгиликлар лентаси
0