"Орлан-10" Украинада қандай вазифаларни бажармоқда

Oбуна бўлиш
Яқинда "Орлан-10" учувчисиз аппарати ёрдамида артиллерия батареяси кузатувга олинди ва яширинган жойида йўқ қилинди.
Россия Мудофаа вазирлиги "Орлан-10" учувчисиз аппаратлари Украинада қандай вазифаларни бажараётганини маълум қилди.
Хабарда айтилишига кўра, "Орлан"лар душма ҳаво ҳудудида туну кун парвоз қилиб Украина Қуролли кучлари ва миллатчи батальонлар позицияларини кузатиш, геманитар коридорларни назорат қилиш билан шуғулланиб келмоқда.
"Орлан-10" кўп мақсадли учувчисиз аппарат бўлиб у асосан разведка, кузатув, координаталарни аниқлаш фаолиятини олиб боради. Бунинг учун қурилма турли оптик аспоблар ва тепловизор билан жиҳозланган.
Яқинда "Орлан-10" ёрдамида Украинанинг артиллерия батареяси аниқланди. Улар кузатув остига олинган ва яширинганидан сўнг ракеталар ёрдамида йўқ қилинган.
Янгиликлар лентаси
0