Иқтисод

"Uzcard-Мир" яқин келажакда қандай хизматлар тақдим этади

Uzcard - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Uzcard тўлов тизими томонидан Март ойида муомалага чиқарилган "Uzcard-Мир" кобейджинг карталари рублдан сўмга ва аксинча автоматик конвертацияни ўз ичига олади.
ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. "Uzcard-Мир" кобейджинг картаси яқинда ўзбекистонликларга қандай янги имкониятларни тақдим этишин "Мир" тўлов тизими яқин хорижлик ҳамкорлар билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Александр Щербаков Sputnik мухбирига айтиб берди.
Унга кўра, Россиянинг "Мир" картасидан Ўзбекистоннинг Uzcard картасига пул ўтказиш имконияти ишлаб чиқилмоқда. Тескари операция аллақачон муваффақиятли ишламоқда, яъни энди Россиянинг Мир карталари эгалари Узсард-Мир карталарига пул ўтказмаларини юборишлари мумкин.
“Дастлаб биз Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш бўйича махсус хизматни жорий қилган эдик, чунки бизнинг маълумотларга кўра, маблағларнинг асосий оқими айнан шу йўналишда, яъни меҳнат мигрантларидан тўғри келади. Аммо тескари йўналишда тез орада пул жўнатиш ҳам мумкин бўлади ", - дея тушунтирди Щербаков.
Унинг қўшимча қилишича, интернет сайтларида тўловларни амалга оширишдаги камчиликларни тузатиш, электрон тижоратни йўлга қўйиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Uzcard тўлов тизими "Uzcard-Мир" кобейджинг карталари чиқарилишини эълон қилган эди. Улар рублдан сўмга ва аксинча автоматик конвертацияни ўз ичига олади.
Янгиликлар лентаси
0