Америкалик инвестор рублнинг мустаҳкамланишидан ҳайратда қолди

© Sputnik / Владимир ТрефиловМонеты номиналом один рубль
Монеты номиналом один рубль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
АҚШлик инвестор Адам Таунсенднинг айтишича, рубль санкциялар таъсирида йўқотган барча позицияларини қайта тиклаб олган.
ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Америкалик инвестор Адам Таунсенд Ғарб санкциялари фонида Россия рублининг мустаҳкамланишидан ҳайратда қолди. Бу ҳақда у Твиттердаги саҳифасида шундай ёзган.

“Рубль ўзининг санкциялар таъсирида йўқотган барча позицияларини қайта тиклаб олди”, - деди Таунсенд.

Таунсенд, шунингдек, Россияда инфляция даражаси Европа Иттифоқи мамлакатларига қараганда паст эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни бошлади, бунга жавобан Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди.
Россия олтин-валюта заҳираларининг қарийб ярми, 300 миллиард долларга яқини Ғарбда музлатиб қўйилган. Лекин Москвага нисбатан киритилган санкциялар босими Ғарб давлатларининг ўзи учун иқтисодий муаммолага айланди. АҚШ ва Европада ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошиши кузатилмоқда. Вазият айниқса Россия президенти томонидан газ учун тўловни рублга ўтказиш ҳақидаги топшириғидан сўнг кескинлашди.
Россиянинг хориждаги валюта ҳисоб рақамлари чекланган вазиятда, Владимир Путин 23 март куни дўстона бўлмаган давлатларга газни фақат рублда етказиб бериш тўғрисида топшириб берди, ва тўловни "уларнинг валютасида олиш маъносиз" эканини айтди.
Россия Марказий банки ва "Газпром" компанияси 31 мартга қадар Европа билан рублда операцияларни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиши керак. Шу билан бирга, у Россия газ етказиб беришдан бош тортмаслигини ва газни аввалги шартномаларда белгиланган ҳажмларда ва нархларда етказиб беришда давом этишини алоҳида таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0