Иқтисод

Давлат экология қўмитаси машиналарини электромобилларга алмаштиришни режалаштирмоқда

Госкомэкологии приобрёл 10 электромобилей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Давлат экология қўмитаси биринчилардан бўлиб хизмат машина паркига 10 дона электромобиль харид қилган.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Megawatt Motors” компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.
Қўмита биринчилардан бўлиб хизмат машина паркига 10 дона электромобиль харид қилган.
“Келажакда кўмитанинг барча хизмат машиналарини электромобилларга алмаштириш ва уларни муқобил энергия манбалари ҳисобидан қувватлаш тизимини жорий қилиш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.
Мамлакатда ҳар йили атмосфера ҳавосига 2,3 млн тоннага яқин зарарли чиқиндилар ташланади. Шунинг 60 фоизига яқини автотранспорт воситаларидан ажралаётган зарарли чиқиндилардир.
Атмосфера ҳавосига бензин ёқилғисида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 78%, пропан, бутан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 57 %, метан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 27%, электромобилларда эса 0% зарарли CO2 газини атмосфера ҳавосига ажратади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда давлат идораларининг хизмат автомобиллари босқичма-босқич электромобилларга алмаштирилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0