Иқтисод

Давлат органларига машина, мебель, офис анжомларини харид қилиш тақиқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технологическим процессом на заводе ADM Jizzakh
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технологическим процессом на заводе ADM Jizzakh - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Президент: барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни бўлиб ўтган йиғилишда иқтисодий комплекс раҳбарларига макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўйича таъсирчан чораларни давом эттиришга кўрсатма берди.
Бунинг учун ҳудуд ва тармоқ харажатларини 10 триллион сўмга қисқартириш талаб этилади.
Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:
молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;
бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.
Бош прокуратурага бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатиш ва вилоят кесимида ҳар ҳафта президентга ахборот бериш топширилди.
"Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади", - деди Мирзиёев.
Шунингдек, ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларига 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат дастурларидан ташқари бюджетдан ссуда бериш ва банкларга депозит қўйишни тўхтатишга топшириқ берилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари бугунданоқ аниқ ҳисоб-китоб қилиб, уч кун муддатда ўз режаларини ишлаб чиқиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0