Навоийда мингдан ортиқ йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

© Госкомэкологии УзбекистанаБолее 2000 дроф выпустили в дикую природу в Каракалпакстане
Более 2000 дроф выпустили в дикую природу в Каракалпакстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
Парваришланган ноёб қушлар эндиликда ўзлари учун озуқа топади ва йиртқич ҳайвонлар билан танишади.
ТОШКЕНТ, 31 март — Sputnik. Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган 1 600 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақида Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига йўқолиб кетиш хавфи остида турган ва ноёб қуш бўлган йўрға тувалоқларнинг навбатдаги учирилиши самарали амалга оширилди.
Ноёб қушлар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган "Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази"да кўпайтирилган. Парваришланган бу ноёб қушлар эндиликда ёввойи табиатда яшаш, ўзларининг озуқаларини топиш, йиртқич ҳайвонларни таниб олиш ва улардан ўзларини яшириш кўникмаларига эга бўладилар.
Эслатиб ўтамиз, "Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази" Навоий вилоятида жойлашган бўлиб, у 300 гектар ер майдонни эгаллаган. 2019, 2020, 2021 йилларда ҳам ушбу марказ ёввойи табиат қўйнига мингга яқин тувалоқларни қўйиб юборган эди.
Янгиликлар лентаси
0