Ўзбекистон ПФЛга янги бош директор тайинланди

© Министерство физической культуры и спорта УзбекистанаДиёр Имамходжаев назначен исполняющим обязанности генерального директора Профессиональной футбольной лиги (ПФЛ)
Диёр Имамходжаев назначен исполняющим обязанности генерального директора Профессиональной футбольной лиги (ПФЛ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
ЎФА президентининг тақдимномасига асосан ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев 4 йилга бош директор этиб тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 31 март — Sputnik. Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори этиб тасдиқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси янги сайланган таркибдаги илк йиғилишини ўтказди. Унда ташкилот бош директори лавозимига Диёр Имомхўжаев номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
“2020 йилнинг 25 май кунидан бошлаб ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев ортда қолган муддат давомида амалга оширган ишлар инобатга олинди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ ЎФА президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси аъзолари томонидан овоз бериш йўли орқали лавозимга тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Ижроия қўмитасининг барча аъзолари ушбу номзодни бир овоздан тасдиқлашди. Эндиликда Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори лавозимида ўз фаолиятини давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0