Иқтисод

Ўзбекистонда Россия билан ишловчи корхоналарга енгилликлар берилади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишГосударственные флаги России и Узбекистана
Государственные флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия билан ишловчи корхоналарга енгилликлар берилади. Бу ҳақда президент ҳузуридаги йиғилишда маълум қилинди.
Йил якунига қадар Россия билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди. Россия билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
Худди шундай енгилликлар Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга ҳам берилади.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0