Иқтисод

Президент темир йўл тарифларини янада пасайтириш чораларини кўришни топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев раскритиковал руководителей некоторых секторов
Шавкат Мирзиёев раскритиковал руководителей некоторых секторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хорижий йирик ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдо ташкилотларини Товар-хом ашё биржаси савдоларига кенг жалб қилинади.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Темир йўл тарифларини янада пасайтириш чораларини кўрилади. Президент Шавкат Мирзиёев жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидаги видеоселектор йиғилишида тегишли топшириқни берди.
“Ойнинг бошида алоҳида комиссия тузиб, барча хавф-хатарларни ҳисоб-китоб қилганимиз ва энг долзарб йўналишларда ўз вақтида тезкор чораларни кўришни бошлаганимиз ўз натижасини бера бошлади”, - деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Таъкидланишича, Тошкент товар-хомашё биржасида чет эл корхоналари буғдой, ун, шакар, ўсимлик ёғи каби маҳсулотларни савдога қўйишни бошлади. Бунга темир йўлда ташишга ички тарифлар қўлланилмоқда.
Бу ишларнинг давоми сифатида бир ҳафта муддатда:
хорижий йирик ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдо ташкилотларини Товар-хом ашё биржаси савдоларига кенг жалб қилиш;
темир йўл тарифлари ва таннархни ичига кириб, уларни янада пасайтириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
Умурзаков тадбиркорларни қўллашда сусткашликка йўл қўйган амалдорларни танқид қилди
Янгиликлар лентаси
0