Путин дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш тўғрисидаги фармонни имзолади

© Sputnik / Алексей ДружининПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
Бизга ҳеч ким бепул ҳеч нарса сотмайди, биз ҳам хайр-саховат билан шуғулланмоқчи эмасмиз – Россия президенти.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳукумати томонидан дўст эмас деб топилган мамлакатлар билан газ савдоси тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
“Бугун Россия табиий газини дўст бўлмаган давлатлар билан савдосини қоидаларини ўрнатувчи фармонни имзоладим”, - деди Путин авиасоҳага бағишланган йиғилишда.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари Россия газини харид қилиш учун Россия банкларида ҳисоб варағини очишлари шарт.
“Биз бундан контрагентларларга (дўст бўлмаган мамлакатлар – таҳр.) тушунарли ва шаффоф схемани таклиф қиляпмиз. Россия табиий газини харид қилиш учун улар Россия банкларида рублдаги ҳисобларини очишлари шарт. Айнан шу ҳисоблардан эртадан бошлаб, 1 апрелдан етказиб берилган газ учун тўлов олиб борилади”, - деди Путин.
Россия етакчиси тегишлар тўловлар йўқлигини Россия томони харидор томонида мажбуриятларни бажармаслик деб баҳолашини таъкидлади.
“Бизга ҳеч ким бепул ҳеч нарса сотмайди, биз ҳам хайр-саховат билан шуғулланмоқчи эмасмиз. Яъни амалдаги шартномалар тўхтатилади”, - дея хулоса қилди Путин.
Россия президентининг тегишли фармони Кремль сайтида чоп қилинган.
ЕИ газни рублда сотиб олишдан бош тортса нима бўлади – Песков жавоби
Янгиликлар лентаси
0