Қатор маҳсулотлар импортига акциз солиғи ва божхона божлари қайта кўриб чиқилади

© Sputnik / Владимир ТрефиловБелый сахар на полке в одном из магазинов "Перекресток" в Москве.
Белый сахар на полке в одном из магазинов Перекресток в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
Сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўрилади.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистонда айрим маҳсулотлар импортига акциз солиғи ва божхона божлари қайта кўриб чиқилади. Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тегишли таклифни киритиш вазифасини топширди.
Таъкидланишича, Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади.
Штаб олдига бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш вазифаси қўйилди.
Айрим турдаги мевалар импорт божидан озод қилинди
Давлат раҳбари Республика штабига қуйидагиларни топширди:
зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтириш;
бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этиш;
биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб бориш;
- уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритиш.
Мигрантлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, нарх-наво: муаммолар қандай ҳал этилади
Янгиликлар лентаси
0