Жамият

Самарқандда олтин қидирувчиларнинг жиноий гуруҳи фош этилди

© ОВД Самаркандской областиДробилка для добычи золота
Дробилка для добычи золота - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Олтин қидирувчиларнинг 700 кг. руда тошлари ва 400 кг. олтин аралашмали тупроқлари олиб қўйилди. Улар давлатга 275 млн. сўм миқдорида зарар етказган.
ТОШКЕНТ, 31 март — Sputnik. Таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш ва сотиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақида Самарқанд ИИБ хабар бермоқда.
Айтилишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Пахтачи тумани ИИБ ходимлари Навоий Кон-металлургия комбинатига қарашли “Қора-қўтон” олтин қазиб олиш кони атрофида мунтазам равишда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олаётган жиноий гуруҳни аниқлаган.
“Ўтказилган тадбирда, Пахтачи туманида яшовчи жиноий гуруҳнинг 8 нафар аъзоси ушланди. Шу билан бирга, улар томонидан фойдаланиб келинган (1 дона драбилка, 1 дона тегирмон, 1 дона газ баллони, 700 кг. руда тошлари ва 400 кг. олтин аралашмали тупроқ) далилий ашё сифатида олинди”, дейилади хабарда.
Ушбу жиноий гуруҳ топилган руда тошларини қайта ишлаш чоғида электр энергиясидан ҳам ноқонуний равишда фойдаланиб келган. Натижада давлатга 275 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда, жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0