Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Соғлом одамнинг музлатгичида қандай маҳсулотлар бўлиши керак

© Depositphotos.com / FuzzbonesОткрытый холодильник с продуктами
Открытый холодильник с продуктами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
Саломатлигига бефарқ бўлмаган одамнинг музлаткичида беш турдаги маҳсулотлар бўлиши керак.
Организм меъёрда ишлаши учун ҳар куни моддаларнинг бутун комплексини қабул қилиши керак. Шифокор-терапевт, парҳезшунос Филипп Кузьменко Sputnik радиоси билан суҳбатда қайси маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш, музлаткичда сақлаш ва қайсиларидан овқат тайёрлашда фойдаланиш зарурлиги борасида тавсиялари билан ўртоқлашди.
“Энг яхши ҳолатда музлаткичда бешта турдаги маҳсулотлар бўлиши керак. Сабзавотлар, мевалар камалакнинг барча рангидан бўлиши нур устига аъло нур бўлади. Нафақат гречка, балки барча турдаги ёрмалар рационда бўлиши лозим. Гўштли маҳсулотлардан парранда гўшти мақсадга мувофиқ, чунки у ортиқча вазн йиғишга олиб келмайди. Ва албатта, творог, йогурт каби сут маҳсулотлари ва сутнинг ўзи бўлиши керак. Соғлом одамнинг музлаткичидаги маҳсулотлар турфа хил ва ранг-баранг бўлиши зарур”, - дейди шифокор Филипп Кузьменко.
Шифокорнинг таъкидлашича, меню тузишда албатта маҳсулотларнинг тўғри уйғунлашувини ҳам ҳисобга олиш керак. Сабзавотлар ва мевалар ликопчанинг камида ярмини эгаллаши керак, шунда организм керакли барча моддаларни етарли миқдорда олади.
“Қолгани ким нимани афзал билишига боғлиқ. Протеинлар, углеводлар ва ёғлар ҳаёт учун зарур- бу аниқ, лекин одатда инсон бу маҳсулотларнинг тўғри миқдорини олиши мумкин. Аммо баъзан мева ва сабзавотлар борлигини унутиб қўямиз, афсуски. Улар ҳаётий аҳамиятга эга”, - дейди Кузьменко.
Янгиликлар лентаси
0