Иқтисод

Ташқи хавф-хатарларни юмшатиш учун тадбиркорлар қандай қўллаб-қувватланади

© CC0 / Unsplash / Hunters RaceБизнесмен. Иллюстративное фото
Бизнесмен. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Президент ташқи хавф-хатарларни юмшатиш учун тадбиркорларга бериладиган қўшимча енгилликларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ташқи хавф-хатарларни юмшатиш мақсадида Ўзбекистон тадбиркорларини қўшимча қўллаб-қувватлаш чораларини эълон қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.
Жумладан:
солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини, ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича жарима ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар қўлланилмайди;
ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади;
йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди;
ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
Банклар тадбиркорларга хом ашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратади. Ушбу маблағлар биринчи галда экспортчилар, озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади.
Давлат дастурлари доирасида мева-сабзавот етиштиришга, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълимга ажратиладиган кредитлар ҳажми ва имтиёзли ставкалари сақлаб қолинади.
“Қанчалик оғир бўлмасин, ажратиладиган маблағларни камайтирмаймиз ва юкини оширмаймиз”, - деди президент.
Давлат раҳбари биронта ҳоким ва тармоқ раҳбарининг иш ўринларини камайтиришга, бандлик режаларини бажармасликка ҳаққи йўқлигини таъкидлади.
“Агар қайси ҳоким бу ишларни қилмаса, унга нисбатан қатъий чоралар кўрилади”, - дея огоҳлантирди Мирзиёев.
Янгиликлар лентаси
0