Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилади

© Sputnik / Мария НауменкоАэропорт в городе Ургенч
Аэропорт в городе Ургенч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
Урганчда 110 гектар майдонда қуриладиган шаҳарда университет, IT парк, уйлар, мактаб ва боғча, маданият ва спорт мажмуалари барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 31 март — Sputnik. Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 март куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия президентини билан Хивага ташриф буюрган эди. Меҳмонни кузатиб қўйгандан сўнг президент Хоразмда режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Урганч аэропорти яқинида 110 гектар майдонда қуриладиган шаҳарда университет, IT парк, уйлар, мактаб ва боғча, маданият ва спорт мажмуалари барпо этилади. Шаҳарча марказида Муҳаммад ал-Хоразмий сайилгоҳи бўлиб, буюк алломанинг янги ҳайкали ўрнатилади.
“Бу ер шаҳар ичидаги шаҳар бўлади. Университет, инновацион марказ ва мактаблар илм ва таълим кластерини ташкил этади. Бу ерда ишловчилар учун уй-жойлар, илмга асосланган саноат зонаси ҳам бўлади. Бу шаҳарчани шунга муносиб қилиб, сифатли қуриш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, президентга тақдим этилган лойиҳалар ичида Урганчдаги Санъат музейи биносини реконструкция қилиш, Хивадаги Қўғирчоқ театрини замонавий бинога кўчириш ҳам мўлжалланган, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириша каби ишлар белгиланган.
Маълумот учун Андижон, Наманган, Нукус ва бошқа шаҳарлар яқинида янги ҳамроҳ шаҳарчалар барпо этилмоқда. Ушбу йилнинг февраль ойида Урганчда ҳам Ал-Хоразмий шаҳарчасини қуриш лойиҳаси билан танишган эди. Янги шаҳарчада минг ўринли санъат саройи бунёд этилиши ҳамда у ерда Хоразм лазгиси анъаналарини сақлаш, ўрганиш ва кенг ёйиш учун замонавий шароит яратилиши айтиб ўтилган.
Янгиликлар лентаси
0