Колумнистлар

Глобализация бекор қилинди. Ғарб ўз кучининг асосини йўқотмоқда

Флаг США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Англо-саксларнинг иккинчи глобаллашув уринишлари муваффақиятсизликка учради. АҚШ ва Британия ичидаги вазиятни ҳисобга олганда, уларда глобаллашув учун учинчи уринишга имконият бўлмайди. На учинчи глобаллашувга ва на Учинчи Жаҳон урушига.
Энди ставкалар ҳар қачонгидан ҳам юқори, гап фақат Украина тақдири ҳақида эмас, ҳатто Россиянинг буюк давлат сифатидаги келажаги ҳақида ҳам эмас. Биз дунё тақдири ҳақида гапиряпмиз.
Шу ўринда, биз ядро уруши бўладими ёки бўлмайдими деган ваҳимали қўрқув билан диққатингизни тортмоқчи эмасмиз. Лекин дунё ўз келажагига йўл танламоқда. Бу келгуси бир неча ўн йиллар давомида инсоният қандай ривожланиши, халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисодиёти қандай шаклда бўлишини ҳал қилиш ишлари ва бу айнан ҳозир кўз ўнгимизда ҳал қилинмоқда. Буни нафақат Россия, Хитой, балки ғарбий бўлмаган дунё учун, балким муаммо кўламини англо-саксон стратеглар ҳам тан олишади.

"Глобаллашувнинг иккинчи даври шиддат билан ўтмишга айланмоқда. Агар керакли қадамлар тез ва қатъий қўйиилмаса, Украинада нима бўлишидан қатъи назар, дунё икки душман лагерларга бўлиниб кетади. Ғарбни эса бўлинган дунё қониқтирмайди"...

Бу Bloomberg нашридаги “Путин ва Си капитализмнинг буюк иллюзиясини фош қилди” номли мақоласидан иқтибос. Муаллифлар - Bloomberg News бош муҳаррири ҳамда The Economistнинг собиқ бош муҳаррири Жон Миклетвейт ва The Economist ходими Адриан Вулдриждир. Миклетвейт – Бильдерберг клуби аъзоси. Хуллас, таҳлилчиларнинг иккаласининг ҳам хабардорлик даражаси “етарлича чуқур”. Матнда тарғибот йўқ улар шунчаки нима бўлаётганини таҳлил қилишга уринишмоқда ва глобаллашув жараёнини сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда.
Мақоланинг иккинчи сарлавҳасига эътибор берамиз. “АҚШ ва унинг иттифоқчилари глобаллашувни қутқариш учун барча кучларини сафарбар қилмас эканлар, унинг иккинчи буюкасри ҳалокатли якун топади” - дейилган.
Нега иккинчи асри? Чунки биринчиси - Биринчи жаҳон урушидан 50 йил олдин бошланиб, уруш билан бирга якунланди. Ҳозирги глобаллашув таҳдидини - 1914 йилдаги билан солиштириш мумкин.
Бу ерда "ғарбий глобаллашув лойиҳаси" ҳақида гапириш мутлақо нотўғри. Иқтисодий либерализмга асосланган глобаллашув соф англо-сакслар лойиҳасидир. Англо-саксон элитаси, анчадан бери космополит ва миллатлар даражасидан устун ўринга чиққан. (Бу ҳақида алоҳида мақолада айтамиз)
Хўш нега биринчи глобаллашув асри тугади? Bloomberg муаллифлари айтишига кўра, ўша пайтдаги англосаксон элита хотиржам ва узоқни кўра билмайдиган бўлган. Улар Германиянинг кучайиб кетишини ва яқинлашиб келаётган Иккинчи жаҳон урушини кўра билмаган. Оқибатда ҳамма нарса ҳалокат ва глобаллашувнинг биринчи уринишининг барбод бўлиши билан якунланди. Ҳозир ҳам ана шу содир бўлиши мумкин:
"Ҳозирги можаро, биз Шарқий Европадан анча узоқ бўлсак ҳам, глобал иқтисоднинг ишлаш шакли, бизнинг турмуш тарзимизга узоқ муддатли ўзгаришлар киритиши мумкин. Дунё иқтисодининг “тўхтатиб бўлмас” интеграцияси секинлашди. Этник уруш, автократик давлатлар ва бойларга қарши жаҳолат каби турли илонлар бизнинг жаннатнинг турли бурчакларига қараб кетмоқда”, - деб ёзади муаллифлар.
Миклетвэйт ва Вулдридж сўнгги 20 йил ичида глобализация турли ҳужумларга учраганини қайд этишмоқда. 11 сентябрь ҳодисаларидан бошлаб, 2008 йилдаги АҚШ молия инқирози, 2016 йилдаги Brexit ва Трампнинг сайланиши каби ҳодисалар туфайли. Уларнинг фикрича жаҳон иқтисодиёти Хитой ва Ғарб томонларга бўлиниб қолмоқда. Устига устак коронавирус ҳам интеграцион алоқаларга зарба берди. Лекин айнан Украина – глобализацияни тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Уруш оқибатида ягона жаҳон бозори бўлакларга бўлиниб қолиши мумкин.
"Россиянинг Украинага бостириб кириши глобаллашувга олдинги ҳужумларга қараганда каттароқ ва қатъийроқ ҳужумдир. Қисман, чунки иқтисодий алоқалар бир зумда узилган. Буғдойдан тортиб никель, титан ва нефтгача бўлган асосий товарларни етказиб бериш тўхтатилган. Ғарб Россияни жаҳон иқтисодий тизимидан чиқариб ташлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда: олигархларга нисбатан санкциялар жорий қилмоқда, Россия банкларини жаҳон молия тизимидан узиб қўймоқда, Марказий банкининг ўз захираларидан фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда. Россияни Жаҳон Савдо ташкилотидан четлаштиришга ҳаракат қилишмоқда".
Лекин аслида Ғарбнинг ўзи дунёни иккига бўлмоқдаку? Россияга қарши ақлдан озган санкциялари, активларни музлатиб қўйиши ва Хитойга қарши санкциялар билан таҳдид қилиш орқали.
Ҳа, ҳамма нарса шундай - Миклетуэйт ва Вулдриж буни шубҳа остига олишгани йўқ, лекин улар бу “ёввойиликлар”нинг сабабини излашмоқда. Яъни Ғарб шундай йўл билан ўзининг асосий мақсади – глобаллашувнинг асосий душмани бўлган Россиянинг ривожланишини тўхтатиб қолмоқчи.Ҳар улар ўз ҳаракатларини шундай изоҳлашмоқда.
"Брюсселда йиғилган ғарб сиёсатчилари глобал тартибни бузиш ниятида эмасликларини айтишди. Бу иқтисодий ваҳшийлик Путиннинг тажовузкорлигини аниқ жазолаш учун, у йўқ қилмоқчи бўлган қоидаларга асосланган тизимни тиклаш ва шу билан бирга эркин ҳаракатни тўхтатиш учун қилинган. Идеал дунёда Путин ағдарилиб, ўзининг алданиши ва паранояси қурбони бўлади ва рус халқи Кремлдаги клептократияни ағдаради. Бу оптимистик стсенарий нафақат Россияни, балки Ғарбни ҳам ҳаётга қайтаради. Қўшма Штатлар Трампнинг изоляциясидан воз кечади, Европа эса ўз ҳимоясини жиддий қабул қила бошлайди. Атлантика океанининг ҳар икки томонидаги “цивилизация урушлари” барҳам топади. Бу воқелар занжири содир бўлиши эҳтимоли бор”...
Лекин бу имконият қанчалик катта? Британияликлар бу имконият "Кремлдаги режим ўзгариши" каби кичик эканлигини тан олишади. Бу шанс Байден, Жонсон, Макрон ва Шольцнинг (яъни Ғарб етакчилари) глобаллашув муаммосини ҳал қилишига ақли етиши каби кичик.
Устига-устак Байден глобаллашув учун ҳалокатли нарсаларни айтмоқда - масалан, “АҚШ авиаташувчисининг палубасидан тортиб шоссе четидаги пўлат тўсиқларгача Америкада ишлаб чиқарилишини” таъкидламоқа. Ахир бу глобаллашувга мутлақ тескари бўлган жараёнку?
“Украинадаги инқироз эса, айниқса, геосиёсатда ҳам, капиталистик дунёқарашда ҳам глобаллашувга душман бўлган бундай ўзгаришларни тезлаштирмоқда. Геосиёсатдаги ўзгаришлар бир нарсани кўрсатмоқда: Хитой ўзининг тез юксалиши билан марказий геосиёсий факторга айланмоқда ва у мутлақ енгилмасдек туюлмоқда... Ҳозир биз эришаётган натижа шундан иборатки, автократик Шарқ демократик, аммо бўлинган Ғарбдан аста-секин ўзиб кетмоқда".
Шундан сўнг Миклетвейт ва Вулдриж глобаллашувни ва Ғарбни қутқаришнинг ягона йўлини топадилар. Бу оддий: Ғарб бирлашиши керак,лекин шунчаки сўз ва шиорларда эмас, балки ҳақиқатда, иқтисодий жиҳатдан – яъни, аслида, ягона тизим яратиш.
Ғарб миқёсида глобаллашувни тезлаштириш: "Байден АҚШ иттифоқчилари ўртасидаги иқтисодий ўзаро боғлиқликни кенгайтириш геостратегик императив эканлигини тан олиши керак. У Европага Ғарбни бирлаштириш учун кенг қамровли эркин савдо келишувини таклиф қилиши керак. Бу тартибга солувчи конвергенцияга асосланган рад этилган Трансатлантик савдо ва инвестиция ҳамкорлигининг бироз ўзгартирилган версияси бўлиши мумкин (Унда ЕИда хавфсиз сотилиши мумкин бўлган маҳсулот АҚШда ҳам хавфсиз сотилиши мумкин - ва аксинча). Шунингдек, у CPTPP (Австралия, Янги Зеландия, Осиё ва Америка штатларининг бир қисмини бирлаштирган кенг қамровли ва прогрессив Транс-Тинч океани шериклик келишуви) га қўшилиши керак.
Яъни икки босқичда, дастлаб АҚШ ва Европани кейин унга Осиё ва Лотин Америкасини бирлаштириш таклиф қилинмоқда. Янги уюшга Россия, Хитой каби автократияларга ҳамда уларга бирлашган давлатларга нисбатан улкан устуворлик беради.
“Байден АҚШ “совуқ урушда” тинч йўли билан ғалаба қозонган давлат эканини эсидан чиқармаган бўлиши керак. АҚШ ўз атрофига бутун эркин дунёни бирлаштиргани туфайли ғалаба қозонди. Шундай йўл билан навбатдаги раундда ҳам ғалаба қозониш керак. Эркин дунёнинг иқтисодий потенциалини бир жойга жамлаш керак – Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси ва Осиёнинг демократик давлатлари имкониятларини. Бу нафақат у ерда автократияларни енгишга балким уларни эркинликка чиқаришга ҳам олиб келади”.
Ҳа бу чиройли модел, лекин мутлақ амалга ошириб бўлмайдиган. Ахир у шунчаки англо-саксон глобализациясини давом эттиришни таклиф қилмоқда. Фақат ундан бир неча йирик давлатлар чиқариб ташланади. Уларни ҳисоб-китоби бўйича улар ҳам кейинроқ таслим бўлади ва “озод дунёга” қўшилади.
Лекин аслида глобализациянинг бугунги модели ҳам бузилиб қолдику? Сабаб – Ғарб бўлмаган мамлакатлар норозилиги ва Ғарбнинг ичидаги келишмовчиликлар. Трансатлантик ҳамкорлик лойиҳаси ҳам Трамп келмасдлан олдин барбод бўлган эди. Хўш нега эди бугун ҳамма англо-саксон оғилхонасига боришга рози бўлиши керак? Фақат Россия Украина билан ҳисоб-китоб қилаётгани учунми? Ёки Ғарб санкциялар билан ўзи қураётган глобаллашув асосларини портлатиб юбораётгани учунми? Юмшоқ қилиб айтганда – мантиққа зид.
Умид сўнмас, дейдилар шу сабабли ҳам мақола муаллифлари “бизда ҳали бутунлай бошқача келажак қуриш имкони бор, унда ғарб бойлиги ошади ва ғарб иттифоқлари кучаяди” деб ёзишмоқда. Бир вақтнинг ўзида “бугунги Ғарб ҳар доимгидан ҳам кўпроқ жипслашган ва кучли” ҳамда “Байден бутун эркин дунёни цемент каби жипслаштириши керак” деган фикрлар ҳам айтилган. Леки цементи етмайди ва уларни қаторига қўшилишни истайдиганлар ҳам. Аслида АҚШнинг ўзи иқтисодий жиҳатдан яккаликка маҳкум. Улар қамалга олинган қалъага айланиши эҳтимоли катта. Ўшанда ҳатто АҚШнинг ичида ҳам бирлик бўлишига шубҳа бор.
Миклетвэйт ва Вулдриджнинг мақола бошида келтирилган иқтибосининг давомини эшитинг:
"Украинада содир бўлаётган воқеалардан қатъий назар, тезда бирор чора кўрилмаса дунё иккита ўзаро душман лагерларга ажралиб қолади. Бундай бўлинган дунё Ғарбга керак эмас.
БМТнинг Украинадаги махсус операцияни қоралашга қаратилган резолюциясини – 141та давлат “ҳа” деб овоз берган, 40та давлат қўллаб қувватламади (уларан 35та давлат овоз бермади бештаси эса – қарши чиқди). Лекин Ер шари аҳолиснинг катта қисми айнан ушбу 40та давлатда яшайди.
Бу ерда гап фақат аҳоли сони ҳақида эмас, балким англо-саксонларнинг жаҳондаги етакчиликка даъво қилиши ва глобализацияга бўлган бефойда уринишлари ҳақида кетмоқда. Ҳа, улар шу вақтгача инсоният тарихида бўлмаган глобаллашув тизимини яратишди, лекин охир-оқибат улар чарчаб қолди. Ғарблик бўлмаган маданиятлар уларнинг қоидалари асосида ўйинни давом эттиришни исташмади.
Англо-саксларнинг иккинчи глобаллашув уринишлари муваффақиятсизликка учради. АҚШ ва Британия ичидаги вазиятни ҳисобга олганда, уларда глобаллашув учун учинчи уринишга имконият бўлмайди. На учинчи глобаллашувга. На учинчи жаҳон урушига уларнинг кучи етмайди. Янги жаҳон тартиби уларнинг режаси ва уларнинг манфаатлари учун қурилмайди.
Макдональдс в Гонконге - Sputnik Ўзбекистон
Глобализация

Глобализация - бу дунё мамлакатларининг иқтисодий, сиёсий, маданий ва диний нуқтаи назардан интеграция ва бирлашув жараёни.

Глобаллашув жараёнида миллий иқтисодлар, бозорлар умумлашади, давлат суверенитети ва миллий ўзига хослик таъсири камаяди.

АҚШ ўзини ушбу глобаллашув жараёнига етакчилик қилиши мумкин бўлган ягона давлат деб ҳисоблайди. (давлат стратегияси - 2011йил)

Оддий сўз билан айтганда дунёнинг энг йирик трансмиллий компаниялари (асосан АҚШга тегишли) глобаллашув натижасида ўз маҳсулотларини жаҳоннинг барча бозорларида эркин сотиши мумкин бўлади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0