Макроиқтисодий барқарорликни сақлаш чоралари кўрилади - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев раскритиковал руководителей некоторых секторов
Шавкат Мирзиёев раскритиковал руководителей некоторых секторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда озиқ-овқат нархи ошишига йўл қўймаслик ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор чоралар қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият вазиятда Ўзбекистон ички бозорида озиқ-овқат нархларини барқарор сақлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик керак, дейилди Шавкат Мирзиёев раислигида 31 март куни макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида.
"Халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилишмоқда. Бу эса ички бозордаги нарх-навога, айниқса, озиқ-овқат нархлари ва инфляцияга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди", - дейилади хабарда.
Ушбу вазиятнинг Ўзбекистон ичики бозори ва тадбиркорларига таъсирини камайтириш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширишга қарор қилинди.

Озиқ-овқат нархи кунда назорат қилинади

гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархининг ошишига йўл қўйилмади. Чет эл корхоналари Тошкент товар-хомашё биржасида озиқ-овқат маҳсулотларини сотиши учун қўшимча шароит яратилди.
Валюта бозори ва айирбошлаш курси кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захирамиз етарли, – деди давлат раҳбари
Рамазон ойида нархни арзонлаштириш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган имтиёзли маблағларни қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилди
Бош вазир раҳбарлигида республика штаби ҳамда ҳокимлар бошчилигида ҳудудий штаблар ташкил этилди. Уларга бозордаги нарх-навони кундалик ўрганиб, маҳсулотларни аҳоли талабига қараб қўшимча етказиб бериш топширилди.
Озиқ-овқат ва хомашёнинг биржа савдоларига чиқарилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш, сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш вазифаси қўйилди.

Тадбиркорлар қўллаб-қувватланади

банклар томонидан тадбиркорларга хомашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратилади;
давлат дастурлари доирасида мева-сабзавотчилик, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълим кредитлари ҳажми ҳам, имтиёзли ставкалари ҳам сақлаб қолинади;
солиқ маъмурчилигидаги янги механизмлар бўйича йил якунигача жарима қўлланиолмайди;
ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хомашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади;
2022 йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди;
ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди;
Навоий, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида қўшни мамлакатлар бозорига маҳсулот етказиб берувчи улгуржи савдо ҳудудлари ташкил этилади;
Шунингдек Иқтисодиёт тармоқ раҳбарларига хорижий компаниялар билан келишиб, уларнинг ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш вазифаси қўйилди. Халқаро молия бозоридаги ҳозирги нобарқарор вазиятда четдан маблағ жалб қилиш қийин бўлади, шу сабаб – бор ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш тавсия этилди.

Вазирлик ва ҳокимиятларга таъқиқланади

молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;
бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга ошириш;
иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади.
Бош прокуратурага бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатади ва ҳар ҳафта президентга ахборот беради.
Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда жумладан аҳоли бандлиги муаммолари ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш масалалари ҳам ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Хусусан ўзини ўзи банд қилиш шаклига ўтказилган касблар сонини яна 20тага ошириш йўли билан қўшимча 150 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлиги айтилди.
Янгиликлар лентаси
0