Иқтисод

Ўзбекистонда шакар ва бошқа маҳсулотлар нархи нима бўлади

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишВ Приморье зафиксировали цены на масло, сахар и макароны
В Приморье зафиксировали цены на масло, сахар и макароны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги прогнозларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ун ва кунгабоқар ёғи камида олти ой, шакар эса 1 йил давомида етарли бўлади.
ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Ўзбекистонда шакар, буғдой ва сариёғ каби муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари етарлича борми? уларнинг нархи қандай бўлади? Sputnik мухбирининг ушбу саволларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Монополияга қарши қўмита вакиллари жавоб берди.
Март ойи ўрталарида Ўзбекистонда муҳим аҳамиятга эга маҳсулотларнинг нархи ошиши ва уларни етказиб беришда сунъий тақчиллик ҳолатлари кузатилди. Бунга ваҳимага тушган аҳолининг ўзи ҳам бироз "ҳисса" қўшди. Айримлар шакарни қоплаб сотиб ола бошлади. Айрим чакана савдо нуқталарида шакарнинг нархи деярли 2 баравар ошди.
Орадан бир неча кун ўтиб вазият анча яхшиланди, лекин аҳолида озиқ-овқат нархи кўтариладими, тақчиллик бўладими, давлат аҳолини тўлиқ таъминлай оладими, деган хавотир ва ваҳималар ҳалиям бор.

Ваҳималар қандай пайдо бўлди

Товар ва товар биржалари нархларини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Назрулла Ортиқов Sputnik мухбирига қўйидагиларни тушунтирди.
ОАВда Россия ва Украина шакар экспортини тақиқлаш ҳақидаги хабарлардан сўнг аҳоли орасида хавотир пайдо бўла бошлаган. Дилерлар ва чайқовчилар вазиятдан бир зумда фойдаланиб, маҳсулотлар нархини сунъий равишда оширганлар. Одамлар эса келажакда нархлар ошишидан қўрқиб, шакарни ёппасига сотиб ола бошлаган.
“Ҳозир 35 миллионга яқин одам кунига 1060 тонна шакар сотиб олади. Монополияга қарши қўмита корхоналар, заводлар ва биржаларга камчилик бўлмаслиги учун кунига камида 2000 тонна шакарни савдога чиқариш бўйича топшириқ берди”, - деди Ортиқов.
Ортиқов айтишига кўра, МДҲдаги нотинч вазият Ўзбекистон шакар импортига таъсир қилмайди. “Ангрен Шакар” ва “Хоразм Шакар” масъулияти чекланган жамияти шакар хомашёсини асосан Бразилиядан харид қилади”, деди Ортиқов.
Монополияга қарши қўмита бозорлардаги нархлар ўзгаришини диққат билан кузатиб боради. Агентлик шакар ва кунгабоқар ёғини сотувчи улгуржи савдогарлар учун имтиёзлар жорий қилди. Маҳсулотлар нархини ошириб юборган нопок тадбиркорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.
Озиқ-овақат ҳаммага етади. Аҳолига озиқ-овқат етишмайдими, деб хавотирда бўлган Ўзбекистон фуқаролари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тинчлантирди. Вазирлик маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 600 минг тонна шакар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” масъулияти чекланган жамияти корхоналари тўхтовсиз ишлаб, республикани шакар билан таъминламоқда. Мазкур корхоналар 2021 йил ва 2022 йил январь-февраль ойларида товар биржаларида ойига камида 30 минг тонна шакар сотган.
Шунингдек, жорий йилда республика бўйича 1 миллион 27 минг гектар майдонга буғдой экилган. Бу йил ёзда 7 миллион 679 минг тонна ҳосил йиғиб олиш режалаштирилган. “Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1 миллион тоннага кўпдир”, — дейилади вазирлик хабарида.
Ўтган йилдан буён "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги ҳудудий корхоналарда 2 миллион 533 минг тонна бу-дой захирада бўлса, яна 4 миллион 123 минг тонна фермер ва аҳоли ихтиёрида қолди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги прогнозларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ун ва кунгабоқар ёғи камида олти ой, шакар эса 1 йил давомида етарли бўлади.
Куни кеча Ўзбекистон президенти ҳузурида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган мажлисда озиқ-овқат нархларини кунида кузатиб борувчи махсус комиссия ташкил қилинди. Унининг асосий мақсади - стратегик муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ошишига йўқ қўймаслик, вазиятни барқарорлаштириш бўйича жойларда чора-тадбирлар кўриш.
Янгиликлар лентаси
0