Роксана Худоёрова Австралиядаги халқаро мусобақада ғалабага эришди

© НОКРоксана Худоёрова
Роксана Худоёрова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2022
Oбуна бўлиш
Кумуш медални қўлга киритган Кайла Куба Роксанадан 3 см паст натижа қайд этган бўлса, Овусу Дейсли 5 см ортда қолди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси Роксана Худоёрова Австралия очиқ чемпионатида уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозонди, дею хабар қилмоқда Миллий Олимпия Қўмитаси.
“Ҳамюртимиз мусобақада 13.54 метр натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Австралия терма жамоаси вакилаларига насиб этди. Кумуш медални қўлга киритган Кайла Куба Роксанадан 3 см паст натижа қайд этган бўлса, Овусу Дейсли 5 см ортда қолди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, Роксана Худоёрова эртага узунликка сакраш дастурида ҳам ўз омадини синаб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Роксана Худоёрова март ойининг бошида Австралиянинг Квинсленд штатида енгил атлетика бўйича ўтказилган халқаро мусобақада ҳам уч ҳатлаб сакраш дастурида ғолибликни қўлга киритган эди. Ўшанда у сакрашда 13.60 метр натижа қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0