Иқтисод

Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга имтиёз берилади - Шавкат Мирзиёев

© SputnikУзбекские деньги, 5000 сумов
Узбекские деньги, 5000 сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дунёда содир бўлаётган иқтисодий мураккаб вазиятни ҳисобга олиб Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга имтиёзлар берилди.
ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Бир қатор МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий корхоналарга имтиёзлар берилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 31 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида хабар қилинди.
Хусусан, қуйидаги имтиёзлар ҳақида айтиб ўтилди
йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди;
ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
Ундан ташқари барча корхоналар учун хориждан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади.
Президент шунингдек, Тошкент инвестиция форумида эришилган кўп миллиардлик шартномаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистонда ўзбизнесини бошлаш ёкиривожлантириш бўйича ташаббус қилган чет эллик бизнесменларга ёрдам бериш вазифаларини қўйди.
Ўзбекистонлик корхона ва саноат раҳбарлари олдида бир оймуддатда Европа, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Корея, Япония компаниялари билан музокаралар ўтказиб, уларнинг ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш бўйича амалий ишларни бошлаш, бу ишларга хориждаги элчиларимизни ҳамфаол жалб этиш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0