Иқтисод

Спарк автомобиллари энди Ливанда ҳам сотилади

© UzAuto MotorsКомпания UzAuto Motors объявила о запуске машин для водителей-инвалидов
Компания UzAuto Motors объявила о запуске машин для водителей-инвалидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Февраль ойида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Спарк” автомобилларининг биринчи партияси Ливанга юборилди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Мартнинг сўнгги кунида Ливанга 54 дона ЛТ, АТ комплектацияли Спарк автомобилларининг биринчи партияси юборилди. Бу ҳақида "UzAuto Motors" АЖ хабар бермоқда.
“"UzAuto Motors" Ливандаги энг йирик автомобиль дилерларидан бири – IMPEX компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қарор қилди. Кейинчалик Яқин Шарқ билан ушбу ҳамкорликни янада кенгайтириш режалаштирилган, дейилади хабарда.
Компаниянинг фикрича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари сўнгги йилларда Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Украина, Беларус, Афғонистон ва Россия бозорларида жуда рақобатбардош эканлигини кўрсатган.
Таъкидланишича, доимий ўзгариб бораётган халқаро вазиятда бозор имкониятларини кенгайтириш учун автомобиль ишлаб чиқарувчиларни тинимсиз ишлашга мажбур қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида енгил автомобиллар ичида “Спарк” энг кам - 567 дона ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган йилнинг январь-июль ойларида хорижий давлатларга умумий қиймати 194,0 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган. Шундан 1,9 млнга тенг автомобиллар Россияга етказиб берилган.
Янгиликлар лентаси
0