Жамият

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. “Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–186-сон, 31.03.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.
Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.
Қарорга кўра, Университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
Нукус кончилик институти;
“Навоий” илмий-технология саноат парки;
2022/2023 ўқув йилида:
Кармана политехника техникуми;
Ғозғон политехника техникуми.
Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.
Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0