Ўзбекистонда 13 нафар солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди

© Новости УзбекистанаСотрудник налоговой инспекции Узбекистана
Сотрудник налоговой инспекции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2022
Oбуна бўлиш
13 нафар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан олинди, 40 дан зиёд раҳбар ходимга интизомий чоралар кўрилди.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси ҳайъат йиғилишида 13 нафар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан олинди, 40 дан зиёд раҳбар ходимга интизомий чоралар кўрилди.
Андижон, Олот, Зомин, Пахтакор, Фориш, Учқўрғон, Қўшработ, Ургут, Жарқўрғон, Термиз, Сирдарё, Гулистон туманлари ҳамда Янгиер шаҳар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун Асака, Чироқчи, Мингбулоқ, Ургут, Мирзаобод, Сардоба, Бағдод, Қумқўрғон туманлари ҳамда Қувасой ва Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциялари бўлим бошлиқлари лавозимидан озод этилди.
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида “Солиқ ҳамкор” тизими орқали тушган мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ушбу йўналишда назорат тадбирларини амалга оширишдаги жиддий хато ва камчиликлари учун Нукус, Жиззах ва Андижон шаҳарлари, Ғиждувон, Чироқчи, Кармана, Поп, Ургут ҳамда Бекобод тумани давлат солиқ инспекциялари Сайёр солиқ текширувлари бўлим бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилди.
Янгиликлар лентаси
0