Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбий авиацияси Украинада яна 2та аэродромни яксон қилди

© Министерство обороны РФ / Фотобанкка ўтишБоевой вылет авиации ВКС РФ в Сирии
Боевой вылет авиации ВКС РФ в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ҳарбий авиацияси Полтава ва Днепропетровскдаги ҳарбий аэродромларни яксон қилди.
Россия авиацияси Полтава ва Днепропетровскдаги ҳарбий аэродромларни вайрон қилди, деди мудофаа вазирлиги махсус вакили генерал-майор Игорь Конашенков бугунги брифингда.
Шунингдек, ДХР қўшинлари Новобахмутовканинг катта қисмини эгаллаб олди ва чекинаётган Украина қўшинлари билан жанг қилмоқда. Кечаси бу ҳудудда 40 нафарга яқин миллатчи, танк ва 2та моторли пиёда взвод, шунингдек, миномёт батареяси йўқ қилинди.
Юқори аниқликдаги қуроллар Кременчуг нефтни қайта ишлаш заводининг бензин ва дизел ёқилғиси сақланадиган омборларини вайрон қилди, у ердан марказий ва шарқий ҳудудларидаги Украина қўшинларига ёқилғи етказиб берилган.
Россия мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Украинанинг 2та Ми-24 вертолёти, 24та пилотсиз учар аппарати уриб туширилди. Украинанинг 67та ҳарбий объектига зарба берилди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Асосий мақсад - Донбассни озод қилиш, деб таъкидланди мудофаа идорасида.
Янгиликлар лентаси
0