Иқтисод

Енгил автомобиллар импорти қарийб 6 бараварга ошди

© Pixabay / 2993460Автомобиль BMW
Автомобиль BMW - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2022 йилнинг илк икки ойида қиймати 124,5 миллион долларга тенг 5 948 та енгил автомобиль олиб келинган.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 5 948 та енгил автомобиль импорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 873 тага ёки қарийб 6 бараварга ошган.
Жорий январь-февраль ойларида 18 та хорижий давлатдан импорт қилинган машиналар қиймати 124,5 миллион долларга тенг бўлган.
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 6 та хорижий давлатдан қиймати 5,9 миллион долларлик 228 та электромобиль импорт қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0