Ўзбекистонда чет эл фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди

© Depositphotos.com / DragonImages Врач выписывает рецепт
Врач выписывает рецепт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2022
Oбуна бўлиш
Низом талаблари Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган ва Ўзбекистон ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
Шу билан бирга, низом талаблари Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди, чунки улар соғлиқни сақлашга бўлган ҳуқуқдан республиканинг фуқаролари билан бир қаторда тенг ҳуқуқларга эга.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бепул кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам олиш ва пулли асосда режали тиббий ёрдам олиш;
тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланишини талаб қилиш;
тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш;
ихтиёрий тиббий суғурта доирасида тиббий хизматлардан фойдаланиш;
тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида соғлиғига зарар етказилган тақдирда кўрилган зарарнинг ўрнини қонунда белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ва бошқалар.
Шу билан бирга, улар қуйидагиларга мажбур:
тиббиёт ходимларига ўзларида жамоат саломатлиги учун хавф туғдирадиган касалликлар, одамнинг иммунитет танқислиги вируси мавжудлиги тўғрисида хабар бериш, шунингдек бошқа одамлар билан алоқада бўлганда эҳтиёт чораларини кўриш;
тиббиёт ходимларини уларда олдин аниқланган дори воситаларини қабул қилишга аллергик реакциялар ва бошқа ножўя таъсирлар мавжудлиги ҳақида хабардор қилиш;
даволовчи шифокор томонидан белгиланган даволаш тадбирларига риоя қилиш.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шошилинч тиббий ёрдам, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам ва тез тиббий ёрдам бепул кўрсатилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга режали тиббий ёрдам Ўзбекистон ССВ билан келишган ҳолда даволаш муассасаси томонидан тасдиқланадиган тарифлар асосида амалга оширилади.
Тиббий хизматларга ҳақ тўлаш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан миллий валюта — сўмда амалга оширилади.
Низомнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0