Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Озишни истасангиз ушбу маҳсулотларни истеъмол қилманг

© Роллтон/FacebookЛапша быстрого приготовления
Лапша быстрого приготовления - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2022
Oбуна бўлиш
Вазн ташламоқчи бўлган инсонлар тез тайёр бўладиган шўрва истеъмол қилмагани маъқул - парҳезшунос.
Тез тайёр бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпчилиги саломатлик учун ҳеч қандай фойда келтирмайди, дейди парҳезшунос Маргарита Куц РИА Новостига.
Тез тайёр бўладиган сули бўтқаси
Сули бўтқасининг юқори гликемик индекси инсулинни чиқариб ташлайди. Бўтқа таркибидаги шакар ва турли хил хушбўйлантирувчи қўшимчалар қонда шакар миқдорининг кўпайишига олиб келади.
Краб таёқчалари
Оқ балиқ филесидан тайёрланган сурими ростдан ҳам фойдали. Бироқ, машҳур маркалар таёқчалари таркибида ҳам сурими кам ёки умуман бўлмайди. Таёқчаларни ишлаб чиқаришда балиқ қиймаси ўрнига крахмал ёки турли кимёвий қўшимчалар қўшишга ҳаракат қилишади. Бунда маҳсулот умуман фойдасиз ҳолга келади.
Тез тайёр бўладиган картофель пюреси ва шундай шўрвалар
Картошка ёрмалари организмни ҳеч нарса билан тўйинтирмайди. Улар таркибида метаболизмни яхшилайдиган моддалар йўқ.
Тез тайёр бўладиган шўрва ва бульонлар порошоклари ва концентратлари ва тайёр маҳсулотларини ҳам рациондан чиқариб ташлаган маъқул. Уйда ўзингиз тайёрлаган шўрва ва бульон фойдалидир.
Фитнес- батончиклар
Супермаркет расталарида учраб турадиган фитнес-батончиклари ёрдамида озиб бўлмайди. Шифокорлар ушбу маҳсулотни асло тавсия қилмайдилар. Енгил овқатланишда батончик ўрнига мева истеъмол қилган маъқул.
Янгиликлар лентаси
0