Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Мудофаа вазирлиги: Бучадаги кадрлар Киевнинг Ғарб ОАВлари учун уюштирган саҳнаси

© Sputnik / Виталий БелоусовЗдание Министерства обороны Российской Федерации на Фрунзенской набережной в Москве.
Здание Министерства обороны Российской Федерации на Фрунзенской набережной в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Мудофаа вазирлиги Киев режимининг навбатдаги иғвосини рад этди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Украина ҳукумати томонидан тақдим этилган гўёки Бучада Россия қўшинлари “жиноятларини” тасдиқловчи материаллар – навбатдаги иғво. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Киев режими томонидан чоп қилинган гўёки Россия ҳарбий хизматчиларининг бирор бир “жиноятларидан” гувоҳлик берувчи фото ва видео материаллар <...> навбатдаги иғводир”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, бу пунктнинг Россия қўшинлари назорати остидан бўлган даврда ҳеч бир маҳаллий аҳоли бирор бир зўравонлик ҳаракатларидан жабр кўрмаган. Россия ҳарбийлари бу шаҳарни 30 март куни тарк этишган – Москва ва Киевнинг Истанбулдаги музокараларидан бир кун ўтиб.
Қолаверса, 31 март куни Буча шаҳри мэри Анатолий Фёдорук ўзининг видеомурожаатида шаҳарда россиялик ҳарбийлар йўқлигини тасдиқлаган. Қолаверса, кўчаларда қўллари боғлиқ аҳоли отиб ўлдиргани ҳақида ҳеч нима демаган.
“Шу боис Бучадаги “жиноятлар гувоҳликлари” деб аталувчи бу нарсалар тўртинчи кунга келиб, шаҳарга УХХ ва Украина телевидениеси вакиллари келган пайтда пайдо бўлгани ажабланарли эмас”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Киев режими томонидан чоп қилинган бу одамлар таналари камида тўрт кун ўтиб қотиб қолмаган, мурдага хос доғларга эга эмас, улар жароҳатларидаги қон ивиб қолмаган.
“Бунинг ҳаммаси Бучадаги бу фото ва видео кадрлар Киев режимининг Мариуполдаги туғруқхона ҳамда бошқа шаҳарларда бўлгани каби Ғарб ОАВлари учун навбатдаги уюштирган саҳнаси эканини рад қилиб бўлмас даражада исботлайди”, - дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Вазирлик шаҳарнинг жануб томонлари доимий равишда Украина томонидан ўққа тутиб келинганини эслатган. Шу билан бирга Россия Киев вилоятига 452 тонна гуманитар ёрдам етказиб берган, ҳарбий тинч аҳолининг шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши ва мобил алоқадан фойдаланишига халал бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба берилмоқда. Тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилмаяпти.
Янгиликлар лентаси
0