Валюта биржасида Россия рубли билан ҳам битимлар тузилиши бошланди

© Sputnik / Владимир ТрефиловМонеты номиналом один рубль.
Монеты номиналом один рубль. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон республика валюта биржаси савдоларида умумий ҳажми 80 млн Россия рублидаги битимлар тузилган.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Валюта биржа савдоларида Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги бўйича битимлар тузилиши бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон республика валюта биржаси (ЎзРВБ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
24 март куни Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги (RUB/UZS_TOM инструменти) бўйича биржа савдолари муваффақиятли ўтказилган. Унда умумий ҳажми 80 млн Россия рублидаги битимлар тузилган.
ЎзРВБ валюта бозори иштирокчиларига қўшимча савдо имкониятларини яратиш мақсадида Россия рубли/сўм ва Хитой юани/сўм валюта жуфтликлари бўйича савдоларни йўлга қўйган эди. Мазкур валюта жуфтликлари бўйича савдолар иштирокчилари 2022 йил 31 майга қадар битимлар бўйича воситачилик мукофоти тўлашдан озод этилган.
Савдолар "Rhombus" платформасида ташкил этилган. Улар Т+1 режимида узлуксиз икки томонлама “метчинг” савдо усули бўйича ЎзРВБнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ўтказилган.
Таъкидланишича, биржа инструментлар қамровини янада кенгайтириш бўйича барча зарур чораларни амалга ошириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат мирзиёев биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошлангани аҳолида ортиқча хавотир ёки безовталик туғдирмаслиги кераклигини таъкидлаган эди. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун Ўзбекистоннинг захиралари етарли.
Янгиликлар лентаси
0