Дунёда

Хитой ТИВ вакили АҚШ чақириқлари устидан кулди

© AFP 2022 / Greg BakerПредставитель МИД Китая Чжао Лицзянь
Представитель МИД Китая Чжао Лицзянь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Чжао Лицзянь ижтимоий тармоғига АҚШ ўз чақириқлари қабул қилиниши учун қандай чораларни қўллашга тайёрлигини англатувчи ҳажвий сурат жойлади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Хитой ТИВ расмий вакили Чжао Лицзянь твиттердаги саҳифасига Вашингтоннинг бирор бир киши томонда бўлиш чақириғи устидан куладиган ҳажвий суратни жойлади.
“АҚШ бошқаларни бирор бир кишининг ёнини олишга мажбурлаган пайтда, бу аслида англатадики...– дея ёзди у. Жумланинг иккинчи қисми “(Мен) томонда бўл!” дея ёзилган ва Америка байроғи ранглари билан бўялган қўлдаги тўппонча одамнинг чеккасига қадалган.
Оқ уй бир неча марта Пекиндан Россияга қарши ва унинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини қораловчи сўзларни эшитишни хоҳлашини айтган. Хитой Украина инқирози борасида мустақил нейтрал позицияда эканини доимо таъкидлаб келади.
Янгиликлар лентаси
0