Ҳафтанинг биринчи ярмида об-ҳаво жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишВесеннее цветение растений в Краснодаре
Весеннее цветение растений в Краснодаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Oбуна бўлиш
6 апрель кунига келиб кундузи +30...+33 даражагача кўтарилади, бу иқлимий меъёрдан +8...+10 даражага юқори.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёз фасли каби қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилади ва 6 апрель кунига келиб кундузи +30...+33 даражагача кўтарилади, бу иқлимий меъёрдан +8...+10 даражага юқори.
4-5 апрель кунлари шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида республика бўйича юқори ва ўрта қават булутлари кузатилади. Аммо қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларда 7 апрель куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат +23...+28 даражагача бироз пасаяди.
Янгиликлар лентаси
0