Спорт

Жиззахда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган фестивал бўлиб ўтди – видео

© UFAФестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке
Фестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов айтишига кўра, Ўзбекистонда футбол ўйини илк бор 1912 йилда Қўқонда пайдо бўлган.
ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Жиззахда 1-2 апрель кунлари ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган футбол фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Фестиваль муносабати билан ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекистон таниқли футбол юлдузларидан иборат делгация Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонлар вилоятда спорт ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган 85 ёшли фахрий спортчи Баҳром Сиддиқов ҳамда таниқли футболчи Наримон Абибуллаев хонадонларида бўлиб, уларни ўзбек футболининг 110 йиллиги билат табриклаб уларга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғаларини топширишди.
Шундан сўнг ЎФА делегацияси ва вилоят раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон футболи фахрийси Биродар Абдураимов сўзларига кўра Жиззахда нафақат футболга ва умуман спортнинг бошқа турларига ҳам этибор катта. “Жиззах футболчилари сўнгги йилларда учликдан пастга тушган йўқ”, - деб унинг сўзларини келтиради “Ўзбекистон 24”.
© Хокимият Джиззакской областиФестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке
Фестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Фестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке
Тадбир доирасида шунингдек ЎФА ва Жиззах вилояти футбол фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувнинг дастлабки голларига Азамат Абдураимов ва Қобул Алиқуловлар муаллифлик қилишди. Якуний ҳисоб 3:3 бўлди.
Шундан сўнг меҳмонлар Жиззах олимпия захиралари коллежи, “Сўғдиёна” ПФК футбол академияси, вилоят ФММларининг янги қурилган биноларида футбол билан шуғулланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
© UFAФестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке
Фестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Фестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке
Фестивальнинг иккинчи кунида “Сўғдиёна” марказий стадиони захира майдонида мухлислар билан ўзбек футболи юлдузлари иштирокида уч авлод учрашуви ҳамда эстрада юлдузларининг концерт дастури бўлиб ўтди.
Унда ЎФА вице-президенти Одил Ахмедов сўзга чиқиб ўзбек футболининг 110 йиллиги билан барча юртдошларни табриклади ва Жиззахда очилиши режалаштирилаётган футбол академиясни юқори баҳолади.
Тадбир якунида “Суперлига-2022” чемпионатининг “Сўғдиёна”–“Олимпик” жамоалари учрашуви ўрин олди.
© UFAФестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке
Фестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Фестиваль посвященный 110-летию узбекского футбола в Джиззаке
Янгиликлар лентаси
0