Сиёсат

Ўзбек-тожик чегараси демаркация линияси лойиҳаси бўйича таклифлар тайёрланди

© Sputnik / Амир Исаев / Фотобанкка ўтишСтраны мира. Таджикистан
Страны мира. Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон – Тожикистон музокараларининг навбатдаги давраси йиғилишида давлатлараро чегара линиясидаги демаркация ишлари муҳокама этилди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. 28 мартдан 2 апрелга қадар Тожикистоннинг Бохтар шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокаралар чоғида демаркация ишлари муҳокама қилинган ва ўзбек-тожик чегараси демаркация линияси лойиҳаси бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланган.
Тадбир якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди.
Аввалроқ республикалар Жиззахда чегара масалалари бўйича навбатдаги музокаралар олиб боришган эди. Ишчи гуруҳ мутахассислари чегара ҳудудларида ҳам бўлишган.
Маълумот учун, тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0