Ўзбекистон олимлари янги ўсимлик кашф этишди

© PhytokaysНовый вид раннюкулуса обнаружили Узбекские ученые в горах Байсуна
Новый вид раннюкулуса обнаружили Узбекские ученые в горах Байсуна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Oбуна бўлиш
Бойсун тоғларидан айиқтовон туркумига кирувчи янги ўсимлик топилди ва унга “Ranunculus tojibaevii” деб ном берилди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 80 йилда илк бор Айиқтовон туркумига кирувчи янги тур кашф этилди. Бу ҳақида Ботаника Институти Молекуляр филогения ва биогеография лабораторияси мудири (Phd) Зиёвиддин Юсупов Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар бериди.
Янги кашф этилган ўсимликка - “Ranunculus tojibaevii” номи берилди. Мазкур ўсимлик - Айиқтовондошлар оиласига мансуб айиқтовон туркумини тури ҳисобланади (лютик). Янги тур ҳозир фақат Ўзбекистонда учрайди - бу хилдаги ўсимлик турлари эндемик дейилади ва айиқтовон туркуми бўйича Ўзбекистонда ягона эндемик тур ҳисобланади”, дейди Зиёвиддин Юсупов.
Ўсимлик номи - ЎзРФА Ботаника институтида узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган ва Ўзбекистонда ботаника соҳасига ўзининг машаққатли меҳнати билан улкан ҳисса қўшган академик Комилжон Тожибаев Шарофитдинович шарафига қўйилди.
Айтиш жоизки, 2022 йил 1 апрелда ЎзРФА Ботаника институти Молекуляр филогения ва Биогеография лабораторияси, Ўзбекистон Флораси лабораторияси ходимлари ҳамда халқаро ботаник олимлар ҳамкорлигида Ботаника соҳасида машҳур “PhytoKeys” журналида Айиқтовон туркумига мансуб бўлган мазкур турнинг Ўзбекистон ҳудудидан топилганлиги ва уни тўлиқ Ўзбекистон флораси учун ноёб эндемик тур эканлиги ҳақида мақола чоп этилди. Мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маълумот ўрнида, Айиқтовон (Ranunculus) – айиқтовон туркумига мансуб кўп йиллик ва баъзан бир йиллик ўсимликлар туркуми ҳисобланади. Барглари панжасимон бўлма ва ўйма. Гуллари сариқ. Меваси парча, апокарп, қуруқ.
Мазкур туркумга кирувчи Ўзбекистон флорасида топилган энг охирги янги тур 1941 йил аниқлаган эди. У “Ranunculus vvedenskyi” деб номланган эди.
© PhytokaysНовый вид раннюкулуса обнаружили Узбекские ученые в горах Байсуна
Новый вид раннюкулуса обнаружили Узбекские ученые в горах Байсуна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Новый вид раннюкулуса обнаружили Узбекские ученые в горах Байсуна
Янгиликлар лентаси
0