Ўзбекистон шифокорлари Россия роботлари ёрдамида тажриба орттиради

© Sputnik / Рамиз БахтияровВероника Никишина
Вероника Никишина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия Ўзбекистоннинг 11 та тиббиёт муассасасига робот-симуляторлар етказииб беради.
ТОШКEНТ, 4 апр – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия тиббиёт муассасалари учун робот-симуляторлар етказиб бериш тўғрисида шартномалар имзолади. Бу ҳақда "Иннопром" кўргазмасига тайёргарлик доирасида бўлиб ўтаётган онлайн сессияда Россия экспорт маркази раҳбари Вероника Никишина маълум қилди.
"Яқинда Россия ва Ўзбекистон ўртасида республиканинг 11 та тиббиёт муассасаси учун робот-симуляторлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Роботлар тўлиқ Россияда ишлаб чиқарилади, тиббиёт ходимлари улар бўйича ўқитилиши мумкин. Улар хулқ-атвор жараёнларини симуляция қилади. Шунингдек роботлар ёрдамида операцияларни бажаришни ҳам ўрганиш мумкин", - деди Никишина.
Эспорт маркази раҳбари айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон билан Россиянинг 78та субъекти савдо-сотиқ билан шуғулланади. Россининг юқори технологияли компаниялари бундай ҳамкорликдан айниқса манфаатдор.
Онлайн сессия Иннопром-онлайн платформасида Россия саноат ва савдо вазири Алексей Груздев ҳамда Ўзбекистон сармоя ва ташқи савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев иштирокида ўтказилмоқда. Сессия 25-27 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Иннопром кўргазмасига бағишланган.
Янгиликлар лентаси
0